+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Қозоғистон ва Россия трансчегаравий қўриқ ташкил этмоқчи

11 Май 14:42
Баҳам кўринг:
Қозоғистон ва Россия трансчегаравий қўриқ ташкил этмоқчи

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазирнинг ўринбосари Роман Скляр Қозоғистоннинг биологик хилма-хиллигини сақлаш йўналиши бўйича тадбирлар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 5 ойда 81,5 миллион туп дарахт экилди Оролни тиклаш дастури: Сув сатҳи майдони 40 фоизга катталашди COVID-19 вакцинаси мусбат ПЗР тестини бериши мумкин эмас – россиялик олимлар

«Ҳозирги пайтда Қозоғистоннинг биологик хилма-хиллигини сақлаш ассоциацияси Михаэль Зукков жамғармаси билан ҳамкорликда Марказий Осиёнинг мўътадил чўлларини сақлашга йўналтирилган CADI лойиҳасини амалга оширмоқда», - деб ёзади депутат саволига берган жавобида.

Мазкур ташкилотлар Ғарбий Қозоғистонда очилган табиий резерват ва Россиянинг Волгоград вилоятидаги «Эльтон кўли» биосфера қўриғи ҳудудини ўз ичига оладиган трансчегаравий биосфера қўриғини очиш лойиҳасини қўллашга тайёр.

«Табиий резерват очилгандан кейин Россия федерацияси билан трансчегаравий қозоқ-рус биосфера қўриғини ташкил этиш бўйича музокаралар бошланади», - деб ёзади ҚР Бош вазирнинг ўринбосари.

Аввал хабар қилганимиздек, Роман Скляр депутат саволига берган жавобида Бўкейўрда табиий резерватини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмай қолмаслигини маълум қилган эди.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив