Қозоғистон ва Россия трансчегаравий дарёлардан биргаликда фойдаланишни муҳокама қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Россия трансчегаравий дарёлардан биргаликда фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигига асосланиб.

Новосибирскда трансчегаравий сув ҳавзаларидан биргаликда фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича Қозоғистон-Россия қўшма комиссияси йиғилишида аҳоли ва иқтисодиётни сув билан таъминлаш, ифлосланишнинг олдини олиш, трансчегаравий дарёлар сувининг камайиб кетиши ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларнинг ҳамраислари, Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар бўйича витсе-вазири Ерлан Нисанбаев ва Россия Федерацияси Сув ресурслари агентлиги раҳбарининг ўринбосари Вадим Никаноров иштирок этишди. Учрашувда, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси вазирликлари, сув хўжалиги идоралари, гидрометеорология хизматлари, маҳаллий ижро этувчи органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги трансчегаравий дарёларнинг барча ҳавзаларида ишчи гуруҳлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Томонлар бу йилги баҳорги тошқинлар, сув омборларини тўлдириш шартлари ва аҳоли ва иқтисодиётни сув билан таъминлаш, ифлосланишнинг олдини олиш ва сув ресурсларининг камайиб кетиши тўғрисида маълумотлар алмашдилар. Урал дарёсининг экологик ҳолатига ва унинг гидрологик режимини яхшилашга алоҳида эътибор берилди. Учрашув якунлари бўйича Урал, Иртиш ва бошқа йирик дарё ҳавзаларида тадқиқотлар олиб боришда ҳамкорликни кенгайтириш учун ягона йўл харитаси тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Россияни нафақат дунёдаги энг узун умумий қуруқлик чегараси, балки Иртиш, Ишим, Тобол, Урал, Қараозен ва Сариозен, Қиғаш сингари умумий трансчегаравий дарёлар ҳам боғлаб турибди.

Икки мамлакат ўртасидаги сув муносабатлари Қозоғистон ҳукумати ва Россия ҳукумати ўртасидаги 2010 йил 7 сентябрдаги трансчегаравий сув ҳавзаларидан биргаликда фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги битим билан тартибга солинади. Келишувга биноан трансчегаравий сув ҳавзаларидан биргаликда фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича Қозоғистон-Россия қўшма комиссияси ва юқорида қайд этилган дарёлар ҳавзаларидаги 6 ишчи гуруҳи ишлайди.

Сўнгги хабарлар