Қозоғистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали сўзлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Россия томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Музокаралар давомида томонлар жорий йилда ўтказиладиган икки ва кўп томонлама тадбирларнинг кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар. М.Тлеуберди ҳамкасбига Қозоғистон Республикасининг БМТ, МДҲ, ШҲТ, КХШТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг долзарб масалалари бўйича позицияси тўғрисида маълумот берди.

Томонлар бўлажак олий ва юқори даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор беришди.

Мулоқот анъанавий равишда конструктив ва ишонч руҳида бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар