Қозоғистон ва Россия самарали стратегик шерикликни ўрнатишга муваффақ бўлди - Тоқаев

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон ва Россия самарали стратегик шерикликни ўрнатишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форумининг ХVIII умумий йиғилиши иштирокчиларига видеоконференция орқали мурожаат қилган Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Аввало, ушбу тадбирни жуда юқори савияда ташкил этгани учун Россия Президентига ва барча россиялик ҳамкасбларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Форум мавзуси эса халқаро савдодаги инқироз ва геосиёсий ноаниқлик шароитида жуда муҳим. Дарҳақиқат, барча чекловлар олиб ташланиши ва ўзаро манфаатли савдо шароитларининг яратилиши мамлакатларимиз иқтисодий иқтисодий ўсишига асос бўлади. Шу боис бугунги учрашувимиз алоҳида аҳамиятга эга», - деди Давлат раҳбари.

Шу билан бирга, Қозоғистон Республикаси Президенти Жаҳон Савдо Ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги олти ойда дунёнинг энг ривожланган давлатлари экспорт чекловларини жорий қилиш суръатини оширганига эътибор қаратди.

«Масалан, жорий йилнинг май ойидан октябр ойигача «Катта йигирматалик» давлатлари савдо ҳажми 160 миллиард доллардан ошмайдиган товарларга нисбатан 47 та чеклов чорасини жорий қилди. Гап экспортга доимий равишда юзага келадиган чекловлар, қўшимча лицензия талаблари, квоталар ва солиқлар ҳақида бормоқда. Шу фонда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик глобал тенденциядан фарқ қилаётгани қувонарлидир», — деди Президент.

Давлат раҳбари ўтган йили Қозоғистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланганини эслатди.

– Шу вақт ичида давлатларимиз мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган ўзаро манфаатли стратегик шерикликни шакллантиришга муваффақ бўлди. Мамлакатларимиз ўртасида ишончли, конструктив мулоқот шаклланди, ҳамкорликнинг юқори даражасига эришилди», — деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар