Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : °С
Алматы: °С

Қозоғистон ва Россия ўртасидаги авиа  рейслар сони ортади

15 Сентябрь 16:37

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ваРоссия ўртасидаги авиа рейслар ва йўналишлар сони ортади. Бу ҳақда Kazinform Фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб хабар беради.

Нур -Султан - Москва ва Алмати - Москва йўналишларида, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари: Қарағанди, Чимкент, Aқтау, Қостанай, Павлодар, Петропавл, Санкт -Петербург, Махачқала, Грозний, Калининград, Новосибирск, Омск шаҳарлари ўртасида авиа рейслар очиш режалаштирилган.

Қозоғистондан парвозларни «Air Astana», «SCAT», «Qazaq Air» ва «Fly Arystan» амалга оширади. Ҳозирда парвозлар жадвали ишлаб чиқилмоқда.

2021 йил 21 сентябрдан Қозоғистон ва Россия ўртасида мунтазам авиа рейслар сонини ҳафтасига 54 тага етказишга рухсат берилди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар