Қозоғистон ва Россия Президентлари минтақалараро ҳамкорлик форуми натижаларини юқори баҳоладилар

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - ҚР Президенти Қасим -Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинни туғилган куни билан табриклади ва унга Россия халқи манфаати йўлида масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар тилади.

Қозоғистон Президенти Россия раҳбарининг икки томонлама муносабатларни яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади.

Қасим-Жомарт Тоқаевга кўра, Владимир Путиннинг саъй-ҳаракатлари туфайли Россия жаҳон даражасидаги нуфузли державага айланди.

Бугун Россиясиз, муҳим халқаро муаммолар бўйича қарорлар қабул қилинмайди.

Томонлар 30 сентябр куни бўлиб ўтган Қозоғистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форуми натижаларини ижобий баҳоладилар.

Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик ва халқаро муаммолар бўйича фаол сиёсий мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар