Қозоғистон ва Россия президентлари Кремльда «учлик газ иттифоқи»ни яратиш масаласини муҳокама қилди

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Президентининг матбуот котиби Руслан Желдибай Давлат раҳбарининг Москвага ташрифи чоғида муҳокама қилинган масалани тушунтирди, дея хабар беради Kazinform.

«Давлат раҳбарининг Москвага ташрифи билан боғлиқ оммавий ахборот воситаларидан саволлар келиб тушмоқда. Шу муносабат билан таъкидлаш жоизки, Қозоғистон ва Россия президентларининг Кремльда бўлиб ўтган музокаралари чоғида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали Россия газин ташиш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан иборат «учлик газ иттифоқи»ни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинган эди. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин барча томонлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу масалага оқилона ечим топиш учун уч давлат экспертлари иштирокида батафсил музокаралар ўтказиш зарур деб ҳисоблайди», - деб ёзди Руслан Желдибай Facebook саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерациясига расмий ташриф билан боргани ҳақида ёзган эдик.

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Россиянинг ХVIII Минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан ҳам учрашди.

ҚР Президенти Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар