Қозоғистон ва Россия овсил касаллиги туфайли чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотларини ташишга чеклов киритди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон ва Россия овсил касаллигига мойил бўлган ҳайвонлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар ҳамда хомашёларни ташишни вақтинча чеклади, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2021 йил 31 декабрда Россия Федерацияси Оренбург вилояти Беляев туманида овсил касаллигининг қайд этилиши туфайли ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария назорати ва назорати қўмитаси томонидан республикага овсилга мойил моллар, чорвачилик маҳсулотлари ва хомашё олиб киришга, Оренбург вилоятидан вақтинчалик транзитга чекловлар жорий этилгани ҳақида маълум қилди.

Бундан ташқари, 2022 йил 12 январдан бошлаб Россия Федерацияси Ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати томонидан Қозоғистон Республикаси ҳудудидан термик ишлов берилган товарлардан ташқари, овсилга мойил бўлган тирик ҳайвонлар, чорвачилик маҳсулотлари, хомашё ва озуқаларни олиб киришга вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

Россия Федерациясида рўйхатга олинган овсил ўчоғининг бевосита давлат чегарасига яқинлигини инобатга олиб, вазирлик томонидан чегара ҳудудида эпизоотик мониторинг ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Ҳудудлардаги ишчи гуруҳ ветеринария маълумотнома марказида кейинги лаборатория текширувлари учун намуналар олади. Қозоғистон Республикаси ветеринария хизмати томонидан олиб борилган ишлар якунлари ва натижалари бўйича тегишли чоралар кўрилади.


Сўнгги хабарлар