Қозоғистон ва Россия нефт ва газ соҳасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Россия Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқининг Энергетика сиёсати ва энергия самарадорлиги қўмитаси раиси Вагит Алекперов билан учрашди, дея хабар бермоқда Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Томонлар нефт конларини геология-қидирув ва ўзлаштириш, бурғулаш қурилмаларини модернизация қилиш, логистика ва солиққа тортиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Алихан Смаилов Қозоғистон Ҳукумати ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга ва ҳамкорликнинг янги мумкин бўлган йўналишларини белгилашга тайёр эканини таъкидлади.

Ўз навбатида Вагит Алекперов Қозоғистон ҳудудида инвестицияларни янада кенгайтириш ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқишдан манфаатдор эканини айтди.



Сўнгги хабарлар