Қозоғистон ва Россия мудофаа вазирлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Москвада Қозоғистон мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов россиялик ҳамкасби генерал Сергей Шойгу билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Учрашувда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинди.

«Ўқув машғулотлари, қўшма жанговар тайёргарлик, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича атрофлича мулоқот бўлди. Томонлар Марказий Осиё минтақасидаги таҳдид ва хавф-хатарлар юзасидан фикр алмашдилар», - дейилади вазирлик хабарида.


Сўнгги хабарлар