Қозоғистон ва Россия коронавирус вакцинасини сотиб олишга келишиб олди

None
None
MOSKVA. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Роман Скляр бошчилигидаги делегация Россияда амалий ташриф билан бўлди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz сайтига асосланиб.

Россия Ҳукумати вакиллари билан учрашувлар чоғида барча клиник синовлар ўтказилгандан сўнг аҳолини бепул ва ихтиёрий иммунизация қилиш учун COVID-19 вакцинасини сотиб олиш ва улардан фойдаланишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Роман Скляр Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан саноат кооперацияси ва фармацевтика саноати соҳасида кооперация масалалари бўйича музокара ўтказди. Тадбирда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик характерига тўла жавоб бериши таъкидланди.

Учрашув давомида, шунингдек, йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар: «КАМАЗ», «Петербург трактор заводи», «ЕуроХим» МХК» АЖ, «Хендэ Мотор Мануфактуринг Рус» МЧЖ ва «ГАЗ» компаниялар гуруҳи билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш босқичлари ҳам муҳокама қилинди.




Сўнгги хабарлар