Қозоғистон ва Россия чегарасида 365 юк машинаси тирбандликда туриб қолди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистон-Россия чегарасидаги Россиянинг Маштаков назорат-ўтказиш пунктида 365 юк машинаси тўхтаб қолди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ғарбий Қозоғистон вилояти Давлат даромадлари департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, Қозоғистон ҳудудидаги «Сирим» божхона постида навбат йўқ.

Тирбандлик Россиянинг «Маштаков» назорат пунктида юк машиналарини тўлиқ текшириш учун технологик ўтиш жойи талаб қилинаётганлиги сабаб юзага келган. Тўлиқ технологик текширувдан ўтилмаган тақдирда, Россия Федерацияси Чегара хизмати ҳайдовчидан юкнинг бир қисмини туширишни талаб қилади. Шундай қилиб, ҳар бир юк машинасини текшириш учун ўртача 40 дақиқа вақт кетмоқда.

Бундан ташқари, Россия чегара хизмати юк машиналарини суғурталаш полиси, ҳайдовчининг картаси, гувоҳномалари каби ҳужжатларни текширади.

Биз юк машиналари ҳайдовчиларининг эътиборини «Сирим» ва «Маштаков» станциялари орқали тўсиқсиз ўтиш учун технологик ўтиш ускуналари шартларига риоя қилиш зарурлигига қаратмоқчимиз. Бундан ташқари, тирбандликнинг олдини олиш учун халқаро ташувчиларга қўйиладиган талабларга риоя қилиниши ва машина ва юк учун тегишли ҳужжатлар бўлиши керак. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари жўнаб кетишдан олдин Россия билан чегарада ҳаракат йўналишини аниқлаб олишлари керак», - деди департамент маъсул ходими Айман Қуанова.


Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар