Қозоғистон ва Польша савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Польша савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида. Бу ҳақда Қозоғистон ва Польша ташқи ишлар вазирларининг дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра , Польша – Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги саккизинчи йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. 2021 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 760,4 миллион АҚШ долларини, 2005-2021 йилларда Польшадан Қозоғистон иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми эса 272,6 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Давлатлар ўртасидаги энергетика, «яшил технологиялар», транспорт ва логистика, электрон тижорат, молиявий технологиялар, туризм, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда истиқболли қўшма лойиҳаларни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд.

«Икки давлат бир-биридан минглаб километр узоқликда жойлашганига қарамай, уларни тарихий тақдир муштараклиги бирлаштириб туради. Қозоғистон аҳолисини ташкил этувчи 130 этник гуруҳлар орасида поляк диаспораси ҳам бор. Бугун Қозоғистоннинг «Полония»си мамлакатларимиз ўртасидаги «жонли кўприк»дир. Поляк диаспораси учун мамлакатда она тили, тарихи, маданияти, анъаналарини ўрганиш, тарихий ватан билан маънавий яқинлашуви учун барча зарур шароитлар яратилган. Бундан ташқари, «Полония» вакиллари мамлакат сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этмоқда», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар