Қозоғистон ва Польша ўртасида янги авиарейслар очилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йил 3 декабрда Қозоғистон делегацияси Польшанинг авиация соҳаси мутасаддилари билан музокаралар олиб борди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғини бажариш мақсадида ишга туширилган «ашық аспан» режими доирасида икки мамлакат ўртасида қатнайдиган рейслар сони орттириладиган бўлди. Ҳозирда ҳафтасига тўртта рейс қатнайди, эндиликда рейслар сони 14тага етказилади. жумладан, Нур-Султан-Варшава йўналиши ҳар куни қатнайдиган бўлди, шунингдек Варшава-Алмати йўналишида ҳам ҳафтасига 7та рейс учирилади.

Музокаралар якунига кўра, «LOT Polish Airlines» авиакомпанияси 2020 йил ёзидан эътиборан Варшава-Нур-Султан йўналишидаги рейслар сонини 4тадан 7тагача орттиради. Шунингдек келгуси йилда Польшадан Алматига мунтазам рейслар очилади. Поляк авиакомпанияси, бундан ташқари, Чимкент шаҳрига ҳам рейслар очишни режалаштирмоқда.

Сўнгги хабарлар