Валюталар курси:
    usd/kzt 465.95 eur/kzt 485.43

    rub/kzt 7.72 cny/kzt 65.28
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

Қозоғистон ва Покистон ўртасидаги савдо айланмаси 28 фоизга ошди

29 Сентябрь, 20:05

ASTANA. Кazinform – Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин Покистон Ислом Республикаси савдо вазири Саид Навид Қамар билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Кazinform primeminister.kz га таяниб хабар беради.

Учрашув онлайн тарзда ўтказилди, иштирокчилар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик, Қозоғистондан Покистонга газ ва кўмир етказиб бериш, банк соҳасида ҳамкорлик қилиш каби кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар. Томонлар, шунингдек, транзит савдоси, божхона соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро маъмурий ёрдам бўйича ҳукуматлараро битимлар лойиҳалари нозик томонларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида Серик Жуманғарин Қозоғистон ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Қозоғистон-Покистон мулоқотини янада кенгайтириш ниятида эканини таъкидлади ҳамда конструктив ва самарали мулоқот учун миннатдорлик билдирди.

2022 йилнинг январ-июл ойларида Қозоғистон ва Покистон ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини қайта ишлаш маҳсулотларининг товар айланмаси 12,6 миллион долларни ташкил этди, бу 2021 йилга (9,8 миллион доллар) нисбатан 28,8 фоизга кўпдир.

Фото: primeminister.kz


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар