Қозоғистон ва Покистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султан шаҳрида Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари генерал-майор Муҳамеджан Таласовнинг Покистон Ислом Республикаси Мудофаа вазирлиги делегацияси раҳбари генерал-майор Мажид Жаҳонгир билан протокол учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар беради.

Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. Покистон делегацияси Қозоғистон-Покистон қўшма ҳарбий комиссиясининг олтинчи йиғилишида иштирок этиш учун ташриф буюрди. Йиғилишда Қозоғистон ва Покистон ҳарбий идораларининг 2021 йилга мўлжалланган қўшма фаолияти якунлари сарҳисоб қилинди ва 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди. Янги режа лойиҳасида жанговар тайёргарлик, ҳарбий таълим ва бошқа томонларни қизиқтирган ҳарбий фаолият соҳалари бўйича тадбирлар ўрин олган.

Қозоғистонга ташрифи доирасида Покистон делегацияси Алмати шаҳридаги «Тинчликпарварлар тайёрлаш маркази»га ташриф буюради.


Сўнгги хабарлар