Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш 2022 йилда 39 фоизга ошди

None
BAKU. Кazinform – Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги товар айирбошлаш 2022 йилнинг январ-декабр ойларида 461,9 млн АҚШ долларини ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига (332,2 млн доллар) нисбатан 39 фоизга кўпдир, дея хабар беради Кazinform ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюроси ҳисоботига таяниб.

2022 йилнинг январ-декабр ойларида Қозоғистондан Озарбайжонга экспорт қарийб 30 фоизга (375,3 млн) ошган бўлса, Жанубий Кавказ мамлакатидан импорт 86,6 миллион долларни ташкил этиб, рекорд даражадаги 95 фоизга ўсган. Бу икки давлат ўртасидаги савдо балансининг яхшиланганидан далолат беради.

Озарбайжонга экспорт хом нефт (74,9 млн. доллар), буғдой (3,7 баравар ёки 69,9 млн. доллар), нефт маҳсулотлари (3,1 баравар ёки 56,8 млн. доллар) ва бошқа товарлар етказиб бериш ҳажмининг ошиши ҳисобига ошди. Махсус мақсадли сузувчи ускуналар етказиб бериш эса 92,7 фоизга (120,7 млн доллар), темир йўл электровозлари 60,8 фоизга ёки 21,6 млн долларга камайди.

Озарбайжондан импортнинг ўсиши мамлакатга шакар (147,2 баробар ёки 13,6 млн доллар), махсус сузувчи ускуналар (6,3 баравар ёки 11,4 млн доллар), круиз-экскурсия кемалари, паромлар ва бошқа йўловчи ташиш воситалари (8,4 млн доллар), қора металлдан тайёрланган қувурлар (7,7 млн.) каби товарлар импортининг ўсишига асосланган.

Август ойида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Озарбайжонга расмий ташриф билан келди. Музокаралар натижасида томонлар иқтисодиёт соҳасида бир қатор муҳим ҳужжатларни имзоладилар, шунингдек, яқин келажакда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини йилига бир миллиард долларга етказишга келишиб олдилар.


Сўнгги хабарлар