Қозоғистон ва Озарбайжон пойтахтлари ўртасидаги тўғридан-тўғри рейслар қайта очилади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Озарбайжон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар қайта очилади, деб хабар беради Kazinform Фуқаролик авиацияси қўмитасига таяниб.

ҚР ИИРВ Фуқаро авиацияси қўмитаси Озарбайжон Республикаси авиация маъмурияти билан биргаликда халқаро алоқаларни қайта тиклаш ва очиш бўйича ишлар доирасида «Озарбайжон Хава Йоллари» авиакомпаниясининг Боку-Астана ва Боку-Алмати йўналишларида мунтазам йўловчи қатновларини қайта тиклаш масаласини ишлаб чиқди.

Шу тариқа, Озарбайжон ҳаво компанияси жорий йилнинг 10 мартидан бошлаб Боку-Астана йўналишида ҳафтасига 2 та рейс (пайшанба, шанба) ва жорий йилнинг 11 мартидан бошлаб Боку-Алмати йўналиши бўйича ҳафтасига 2 та рейс (чоршанба, якшанба) йўловчи қатновларини қайта тиклашни режалаштирмоқда. Парвозлар А-319/Е-190/Б-757 русумли самолётларда амалга оширилади. Қозоғистон ва Озарбайжон пойтахтлари ўртасида ҳаво қатновининг тикланиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва маданий-ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Сўнгги хабарлар