Қозоғистон ва Озарбайжон мудофаа вазирликлари раҳбарлари томонидан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

None
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов ва мамлакага расмий ташриф билан келган Озарбайжон Мудофаа вазири, генерал-полковник Закир Гасанов ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Учрашув ўзаро англашув ва конструктив мулоқот муҳитида ўтди. Томонлар икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли йщналишлари юзасидан фикр алмашдилар ва ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келгусидаги қадамларни белгилаб олдилар.

Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳарбий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолатининг жиҳатлари муҳокама қилинди. Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, қўшма жанговар тайёргарлик тадбирларини ўтказиш, кадрлар тайёрлаш ва мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича мулоқот бўлиб ўтди.

«Ўтган ҳафтада давлатларимиз раҳбарлари Қозоғистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг асосий масалаларини муҳокама қилиб, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-транзит, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратдилар. Ҳарбий соҳада ҳам турли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бор», – деди генерал-полковник Руслан Жақсилиқов.

Ишчи ташриф доирасида Озарбайжон ҳарбий делегацияси Астана шаҳридаги профессионал ҳарбий кадрлар тайёрланаётган Миллий мудофаа университетида бўлди.

Дастурда Озарбайжон делегациясининг Алматидаги Қуруқликдаги қўшинлар Ҳарбий институтига ташриф буюриши, меҳмонлар қозоғистонлик курсантларнинг ўқув жараёни билан танишиши кўзда тутилган. Уларга бўлажак офицерларни ўт ўчиришга тайёрлаш, жанговар транспорт воситаларини бошқариш бўйича юқори малакали тайёргарлик кўришга мўлжалланган махсус ўқув мажмуалари имкониятлари кўрсатиб берилади.

Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати


Сўнгги хабарлар