Қозоғистон ва Мўғулистон ўртасида махсус авиа рейслар қўйилади

None
None
ALMATY. Kazinform - Ўз ватанига қайтишни истаган Мўғулистон фуқаролари репатриация рейсларидан фойдаланишлари мумкин, деб хабар берди Kazinform Алмати Полиция департаменти матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Республикасининг Мўғулистондаги элчихонаси ва «HunnuAir» 2021 йил 14 августда Улан-батор - Нур -Султан - Улан -Батор ва 19 августда Улан -Батор - Алмати - Улан -Батор йўналишларида махсус рейсларни ташкил этишни режалаштирган.

«Юқорида айтиб ўтилган махсус рейслар Мўғулистонга қайтмоқчи бўлган Қозоғистон фуқароларини ва Қозоғистонда яшаш учун рухсатнома олган Мўғулистон фуқароларини ва уларнинг оилаларини қабул қилишга тайёр. Бундан ташқари, Қозоғистонда миграция қонунларини бузган Мўғулистон фуқаролари ҳам репатриация рейслари билан қайтишлари мумкин. Бунинг учун улар Алмати Полиция департеминтининг Қарасай ботир кўчаси 109а манзилидаги Миграция бўлимига мурожаат қилишлари керак «, - дейилади Алмати ПД ахборотида.


Сўнгги хабарлар