Қозоғистон ва Мўғулистон қўшма музей очишни режалаштирмоқда

Фото: Фото: gov.kz
ULAN-BOTUR. Кazinform – Улан-Баторда Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Мўғулистон ҳукуматлараро комиссиясининг 9-мажлиси бўлиб ўтади. Улан-Баторга келган Қозоғистон делегациясига Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири, Қозоғистон-Мўғулистон ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Дархан Қидирали бошчилик қилмоқда, дея хабар беради Кazinform ҚР АЖРВ матбуот хизматига таяниб.

Дархан Қидирали амалий ташриф доирасида Мўғулистон Таълим ва фан вазири Лувсанцэрэнгийн Энх-Амгалан билан учрашди.

«Мўғулистон Қозоғистон учун ишончли ҳамкор бўлиб, мамлакат турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга катта аҳамият беради. Биз халқаро ташкилотлар доирасида ҳам яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Бу борада таълим ва илм-фан, ахборот ва археология соҳаларида, айниқса, умумий музей очиш, кўчманчилар тарихини биргаликда ўрганиш бўйича ҳамкорликни давом эттириш ниятидамиз. Яқинда Мўғулистоннинг UBS телеканали ва Хабар телеканали ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу борадаги ишлар давом эттирилади», – деди Дархан Қидирали.

Дархан Қидирали вазирлик фаолияти ҳақида маълумот бериб, келгусида ҳамкорлик қилиш ниятида эканини айтди.

Лувсанцэрэн Энх-Амгалан икки давлат ўртасида дўстона муносабатлар мавжудлигини, Дархан Қидиралининг таълим, маданият ва археология соҳаларида қўшма лойиҳалар яратиш бўйича таклифларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Томонлар ҳукуматлараро грантлар доирасида талабаларни ўқитиш, илмий алоқаларни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама этди.

Комиссия мажлисида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, қишлоқ хўжалиги, транспорт, маданият ва спорт соҳалари, таълим ва фан соҳаларида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.


Сўнгги хабарлар