Қозоғистон ва Люксембург ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил бўлди
2 Июль 12:23

Қозоғистон ва Люксембург ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил бўлди

BRUSSELS. Кazinform - 2022 йил 29 июн куни Қозоғистон Республикаси ва Люксембург Буюк Герцоглиги икки томонлама муносабатларнинг муҳим рамзий куни – икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонламоқда, дея хабар беради Кazinform.

Ўтган ўттиз йилликда Нур-Султан ва Люксембург ўртасида ўзаро ҳурмат, ишонч ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган мустаҳкам ва конструктив муносабатлар ўрнатилди. Бу ҳамкорлик қонун устуворлиги, тинчликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва демократик институтларни мустаҳкамлаш каби умумий қадриятлар ва тамойилларга асосланади.

Ушбу давр мобайнида ўтказилган сиёсий учрашувлар, жумладан, Люксембург Бош вазири жаноб Ксаве Беттелнинг 2015 ва 2017 йилларда Қозоғистонга ташрифлари ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга ҳамда долзарб халқаро муаммолар бўйича позицияларни мувофиқлаштиришда икки томонлама форматда ва кўп томонлама форумларда муҳим ҳисса қўшди.

Икки томонлама ҳамкорликда Қозоғистон ва Люксембург парламентларида ташкил этилган «Дўстлик гуруҳлари» муҳим ўрин тутади. Парламентлараро мулоқот ва ташрифлар икки ва кўп томонлама, жумладан, ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси доирасида, шунингдек, «Қозоғистон – Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси» форматидаги ҳамкорликни мустаҳкамлади.

Қозоғистон ва Люксембург ўртасидаги муносабатларнинг кенгайиши савдо ва сармоявий имкониятлар, илмий-техникавий ҳамкорликни янада оширишга хизмат қилмоқда. «Бенилюкс» Савдо-саноат палатаси ва Қозоғистондаги Фахрий консуллар институти фаолияти иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган. Томонлар Люксембург жаҳон етакчиларидан бири сифатида тан олинган молия, юқори технологиялар, космик индустрия, рақамлаштириш соҳаларидаги иқтисодий ҳамкорликни, шунингдек, барқарор ва «яшил» ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни алоҳида таъкидлайдилар. Томонлар икки давлат ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш борасида салмоқли саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

2020 йилда Люксембургда қозоқ халқининг буюк шоири ва мутафаккири Абай таваллудининг 175 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.

Дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида томонлар Қозоғистон-Люксембург муносабатларини ишончли мулоқот ва ҳамкорлик руҳида мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларини давом эттиришади.

Фото: facebооk.cоm/КazakhstanInBrussels


Янгиликлар

Архив