Қозоғистон ва Куба ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг Канададаги ва Кубадаги элчиси вазифасини бажарувчи Ақилбек Камалдинов Куба Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марселино Медина билан учрашди, деб хабар беради Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Музокаралар чоғида томонлар Қозоғистон-Куба ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг аҳволи ва келгусида ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар. Учрашув чоғида томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий мулоқотнинг динамик хусусиятини қайд этдилар.

Элчи суҳбатдошга Қозоғистоннинг ҳозирги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақида маълумот берди.

Бундан ташқари, А. Камалдинов иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, шу жумладан фармацевтика ва туризм соҳасини белгилаб берди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бошчилигида Қозоғистон сиёсий тизимида олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, Вазирнинг биринчи ўринбосари Элчига мамлакатдаги мавжуд сиёсий ва иқтисодий вазият тўғрисида маълумот берди. У Қозоғистоннинг Кубага нисбатан қатъий позициясини мамнуният билан қайд этди ва Қозоғистон раҳбариятига дипломатик ваколатхона мақомини элчихона даражасига кўтаргани учун миннатдорлик билдирди.

Сўнгги хабарлар