Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Қозоғистон ва Қирғизистон сув таъминоти жадвалига риоя қилмаслик сабабларини муҳокама қилади

6 Ноябрь 12:55

NUR-SULTAN. Kazinform – Ушбу ойда Қозоғистон ва Қирғизистон бир-бирига сув етказиб бериш жадвалига риоя қилмаслик сабабларини муҳокама қилади. Бу ҳақда Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қирғизистон билан трансчегаравий дарёлар соҳасидаги ҳамкорлик Шу ва Талас дарёлари бўйича амалга оширилади. Сув ресурсларини тақсимлаш 1983 йилдаги меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Шу ва Талас дарёларидаги давлатлараро сув иншоотларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим 2000 йилдан бери амал қилиб келмоқда», - деди вазир.

Унга кўра, Қозоғистон ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб келмоқда. Шу билан бирга, Қирғизистон томонидан вақти-вақти билан Қозоғистонга давлатлараро каналлар орқали сув етказиб бериш жадвалига риоя қилмаслик ҳоллари учраб турибди.

«Ҳозирги кунда бизнинг минтақамиз сув миқдори кам бўлган даврни бошдан кечирмоқда. Ўз навбатида, сув таъминоти жадвалига риоя қилмасликнинг барча сабаблари ноябрь ойи охирида комиссия йиғилишида муҳокама қилинади. Ҳозирги вақтда сув таъминоти жадвалининг бузилишини олдини олиш бўйича келгуси йиллар учун аниқ чоралар кўрилмоқда. Қозоғистон Киров сув омборида (Қирғизистон) таъмирлаш ишларини якунлади. Бу сув омборини сув йиғиш режимига ўтказишга имкон берди. Ўз навбатида, бу келгуси вегетация даври учун керакли миқдордаги сувни йиғиб олишга ёрдам беради», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар