Қозоғистон ва Қирғизистон савдо тартибларини соддалаштиришга келишиб олдилар

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин Қирғизистон Республикасига амалий ташрифи доирасида Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Қасималиев билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ҳукуматнинг расмий сайтига таяниб.

Икки мамлакат бош вазир ўринбосарлари «Қарасу» ва «Ақ-тилек» автойўл пунктлари ҳудудидаги саноат савдо-логистика мажмуасини амалга оширишнинг бориши билан танишди.

Томонлар ССЛМ фаолиятини тартибга солиш бўйича ҳукуматлараро битимни имзолашни 2022 йил октабргача якунлашга келишиб олдилар.

Таъкидлаш жоизки, қўшма ССЛМ яратиш ва унинг фаолияти концепцияси Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2019 йил 27 ноябрдаги Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи ҳамда Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Олий давлатлараро кенгашининг бешинчи мажлиси якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг топшириқларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Шунингдек, ташриф доирасида Бош вазир ўринбосари Қозоғистон-Қирғизистон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги бўйича ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этди.

Серик Жуманғарин Қирғизистон Республикаси Қозоғистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги асосий савдо-иқтисодий шерикларидан бири эканлигини таъкидлади.

«Қозоғистон статистик маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-июн ойларида Қирғизистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги товар айланмаси 495,7 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 фоизга кўп»

, - деди Серик Жуманғарин.

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ва Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида томонлар савдо тартиб-қоидаларини соддалаштириш, бизнес юритиш харажатларини камайтиришга ва мамлакатлар ўртасида ўзаро электрон ҳужжатлар алмашиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар