Қозоғистон ва Қирғизистон савдо ҳажмини 2 млрд долларга оширади
26 Май 15:37

Қозоғистон ва Қирғизистон савдо ҳажмини 2 млрд долларга оширади

BISHKEK. Kazinform – Қозоғистон ва Қирғизистон президентларининг тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралардан кейинги брифингда Қасим-Жомарт Тоқаев икки давлат ҳам кўп томонлама ҳамкорликни янги босқичга кўтаришдан манфаатдор эканини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Биз бир қатор келишувларга эришдик. Савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга эътибор қаратдик. Биласизки, ҳозир дунёда вазият мураккаб. Бундай қийин даврда сафарбар этиш жуда муҳим. Қозоғистон Қирғизистоннинг асосий савдо ва сармоявий шерикларидан биридир. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард долларга етди. Қозоғистон сўнгги 15 йил ичида Қирғизистонга 1 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди. Улар орасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар ҳам бор. Умуман олганда, бизда иқтисодий интеграцияни янада ривожлантириш имкониятлари мавжуд. Биз яқин келажакда товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга оширишга келишиб олдик», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Аввал хабар қилинганидек, Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистонга расмий ташриф билан келди. Қирғизистон Президенти «Оқ кема»нинг мармар чодирида Қасим-Жомарт Тоқаевни расман кутиб олди. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаров оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив