Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари «Астана» халқаро молия марказига ташриф буюришди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаров «Астана» халқаро молия марказига ташриф буюришди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарлари Халқаро суд ва AIFC Арбитраж маркази, Молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси, Ислом молия ва бизнес уюшмаси, Яшил молия маркази фаолияти билан танишдилар.


Шунингдек, икки мамлакат Президентларига, Экспат маркази, AIFC Биржаси, доимий малака ошириш бюроси ва Молиявий технологиялар маркази фаолияти тўғрисида маълумот берилди.


Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаров Молия марказининг бир қатор ишланмалари, хусусан, e-Justice электрон адлия тизими ва TABYS мобил иловаси билан танишдилар.


Тадбир якунида «Астана» халқаро молия маркази раҳбари Қайрат Келимбетов келажакда Бишкекда AIFC филиалини, шунингдек молия маркази жойлашган жойда Қирғизистон инвестицияларни ривожлантириш агентлигининг ваколатхонасини очишни таклиф қилди.


Сўнгги хабарлар