Қозоғистон ва Қирғизистон барча чегара пунктларини очишга келишиб олишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Қирғизистон Бош вазири Мухаммедқали Абилгазиев билан телефон орқали сўзлашди, деб хабар беради primeminister.kz.

Суҳбат давомида Қозоғистон-Қирғизистон чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктларини очиш ва икки мамлакат ўртасида тўсиқларсиз юк ташишни таъминлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Томонлар, шунингдек, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш ва аҳолини COVID-19дан ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар