Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги рейслар сони ортади

None
ASTANA. Kazinform – Келгуси йилдан бошлаб Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги авиақатновлар ҳар куни амалга оширилади. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

2023 йил 3 январдан бошлаб авиакомпания Алмати ва Доҳа ўртасида мунтазам йўловчи қатновларини ҳафтасига 4 тадан 7 тагача оширишни режалаштирмоқда. Икки давлат ўртасида ҳар куни парвозлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, авиакомпания 2023 йилнинг баҳор-ёз даврида Қозоғистон ва Қатар пойтахтлари – Астана ва Доҳа ўртасида авиақатнов очишни режалаштирмоқда.

Парвозларни кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтириш Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, сармоявий ва туризм ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади.


Сўнгги хабарлар