+7 (701) 759 90 19
USD 445.84 EUR 490.47
RUB 5.73 CNY 62.87
Янгиликлар

Қозоғистон ва Қатар ўртасида март ойида тўғридан-тўғри авиарейслар очилади

14 Февраль 13:01
Баҳам кўринг:
Қозоғистон ва Қатар ўртасида март ойида тўғридан-тўғри авиарейслар очилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қатар Қозоғистон учун вақт синовидан ўтган шерикдир. Бу ҳақда бугун Қозоғистон – Қатар юқори даражадаги бирлашган комиссиясининг 5-чи йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Пойтахт аэропорти: 6 та рейс кечикмоқда ва 5 та рейс бекор қилинди Давлат раҳбари «Air Astana» авиакомпанияси президентини қабул қилди Пойтахт аэропортида 30дан зиёд авиарейс кечикмоқда

«Қатар Яқин Шарқ минтақасидаги асосий шерикларимизнинг биридир. Умуман, мамлакатларимиз ўртасидаги дипломатик алоқаларанинг 27 йили давомида ўзаро ишончга асосланган мулоқот ўрнатилди. Қатар Қозоғистон учун вақт синовидан ўтган шерикдир. Қатарнинг Қозоғистонда ижтимоий объектлар қурилишига ҳомийлик қилаётганидан миннатдормиз. Қатар томони Алмати вилоятида туғруқхона қурилишига маблағ ажратишга қарор қилди. 2018 йилда Қатар тараққиёт фонди иштирокида Нур-Султан шаҳрида мактаб-лицей қурилиши муваффақиятли якунига етди. Куни кеча ўша мактабга шайх Тамим бен Хамад ал-Таний номи берилди», - деди Руслан Даленов.

Унинг айтишича, Қозоғистон ва Қатар ўртасидаги сиёсий ва инвестициявий ҳамкорлик натижасида товар айланмаси 2 млн долларга яқинлашган. Яқин йилларда ушбу кўрсатгични янада ошириш учун ҳар иккала томон эътибор қаратади. Бунга март ойида Доха ҳамда Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиапарвозларнинг йўлга қўйилиши қўшимча имкон яратади.

«Шунингдек, инвестиция, молия, энергетика, қишлоқ хўжалиги, фан ва бошқа соҳалар бўйича ҳамкорликни кучайтириш икки томонлама товар айланмасини ошириш учун катта имкониятлар яратади. Биз Қозоғистон – Қатар кўп режали мулоқотини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун барча салоҳиятни сарф этишга тайёрмиз», - деди вазир.

Йиғилишда Қатар томонидан мамлакат Савдо ва индустрия вазири Али бен Ахмад ал-Куварий бошчилигидаги делегациясы иштирок этди.

Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив