Қозоғистон ва Италия ҳарбий альпинистлари тоғ машғулотлари бўйича тажриба алмашишди

None
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
ALMATY. Kazinform - Тажрибали инструкторлардан иборат Италия Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси Алмати шаҳридаги Қозоғистон Қуролли Кучларининг Тоғ тайёрлаш марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ташриф Қозоғистон ва Италия мудофаа департаментлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ амалга оширилди.

Италиялик мутахассислар томонидан тоғли ҳудудларда ориентация, жанговар ҳаракатлар, ярадорларни эвакуация қилиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди. Айниқса, тоғ ускуналари билан ишлаш кўникмалари ва тоғли ҳудудларда бўлинмаларни кўчиришда хавфсизлик чораларига қаратилди. Олинган тажриба ҳарбий хизматчиларга тоғли бўлинмалар фаолиятида фойдали бўлади.


Сўнгги хабарлар