Қозоғистон ва Италия ҳарбий альпинистлари Маншук Маметова чўққисини забт этади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Италия ҳарбий альпинистлари Маншук Маметова чўққисини забт этишга ҳозирлик кўрмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Италия Қуролли Кучлари альпинистлари билан тажриба алмашиш доирасида Туйиқ-Су дараси – Минжилқи платосидан - Маншук Маметова музлигигача тўрт минг метр (4194 м) кўтарилиш режалаштирилган.

Учрашув Тоғли ўқув-машқ марказида қозоғистонлик махсус операциялар кучлари ҳарбий хизматчилари ва тоғларда амалий операциялар бўйича тажрибага эга италиялик инструкторлар иштирокида бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар