Қозоғистон ва Италия 10 млрд долларлик жун-тўқима қўшма корхонасини қуради

None
ASTANA. Kazinform - Ақтўбе вилоятида Италия технологияси бўйича қайта ишланган жундан тўқилмаган материаллар ишлаб чиқарила бошлайди, дея хабар бермоқда Kazinform.

26 сентябр куни Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги CORMATEX S.r.l. және KAZAKH INVEST МК АЖ ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

«Лойиҳа Қозоғистоннинг KazFeltec компанияси томонидан италиялик Cormatex инвестори ҳамкорлигида амалга оширилади. Молиялаштиришдан ташқари, компанияни италян технологияси ва ускуналари билан таъминлайди. Лойиҳа қиймати 10 миллион долларга баҳоланмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.



Айтиш жоизки, ҳозирда Қозоғистонда жуннинг деярли 70 фоизи қайта ишланади. Янги лойиҳанинг очилиши эса мультипликатив самара беради, яъни бунинг натижасида қозоқ чорвадорлари жун ва тери сотиш орқали даромад олишлари мумкин бўлади.

Сўнгги хабарлар