Қозоғистон ва Исроил тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишни кўриб чиқмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 11 та аэропортда очиқ осмон режими жорий этилди, 102 та йўналиш бўйича 28 та давлат билан халқаро рейслар тикланди. Исроил билан тўғридан-тўғри авиақатновлар очиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазири Даурен Абаевнинг Исроил туризм вазири Йоэлем Развозов билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Исроил билан тўғридан-тўғри ҳаво алоқасини йўлга қўйиш Қозоғистоннинг сайёҳлик ва транзит салоҳиятини, шунингдек, маданий ҳамкорлик, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Энди Исроил фуқаролари учун Қозоғистонга визасиз кириш имконияти мавжуд. Вазирлигимиз ваколатли органлар билан биргаликда бу борада иш олиб боради»,- деди Даурен Абаев.

Суҳбат чоғида вазир Қозоғистонда туризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, 183 та инвестиция лойиҳасининг маълумотлар базаси шакллантирилди, туризм соҳасида инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда, инвестиция чегараси пасайтирилди, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш тарзида турли имтиёзлар берилмоқда.

Томонлар, шунингдек, имидж тадбирлари доирасида туризм маҳсулотларини икки мамлакат бозорларида оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Ўз навбатида Йоэлем Развозов туризм соҳасидаги алоқалар салоҳиятини юқори баҳолаб, қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, туризмга коронавирус чекловлари катта зарар етказди.


Фото: www.gov.kz

Сўнгги хабарлар