Қозоғистон ва Испания ўртасидаги товар айланмаси 2,3 млрд долларга етди

None
None
MADRID. Kazinform - ҚР Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов Испаниянинг Саноат, савдо ва туризм вазири Рейес Марото билан учрашди, деб хабар беради Kazinform вазирнинг Facebook саҳифасига ҳавола қилиб.

Томонлар икки мамлакат савдо-иқтисодий ҳамкорлиги ва уни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

«Қозоғистон учун Испания – Европадаги асосий давлатлардан биридир. Ўзаро алоқаларимиз манфаатли ҳамкорлик асосида ривожланмоқда. 2018 йилда ўзаро товар айланмаси 2 млрд долларни ташкил этганди, ўтган йил ойида эса бу кўрсатгич 2,3 млрд долларга етди ва йил якуни бўйича 2,5 млрд долларга етиши кутилмоқда. Бизда қайта ишланган товарлар Испания бозорида талабга эга. Испанияга етказиб бериш мумкин товарлар рўйхатини ёзда бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия мажлисида ва Мадридда бўлиб ўтадиган Ишбилармонлар кенгашида атрофлича муҳокама қиламиз», - деб ёзди Бақит Султанов.

Вазир Марото Испания корхоналарини Қозоғистонда яратилаётган имкониятлар билан яқиндан таништиришини маълум қилган.

«Бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқаларини янгилашга илк қадам қўйилди. Бу ҳар иккала томоннинг бизнесига ва экспорт ҳажмининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади», - деди Савдо ва интеграция вазири.




Сўнгги хабарлар