Қозоғистон ва Хитой транскаспий транспорт даҳлизи салоҳиятини очиш ниятида

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Хитой ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва имкониятларини топишга келишиб олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳамкорлик қўмитаси, Сармоявий ҳамкорлик бўйича комиссия, Минтақавий ҳамкорлик форуми каби механизмлар салоҳиятини оширамиз. Биз икки томонлама ҳамкорликни диверсификация қилиш, мустаҳкамлаш ва сифатини ошириш учун саъй-ҳаракатларни жалб қиламиз», — деди ХХР Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И.

Хитой ташқи ишлар вазири томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва имкониятларини излашга келишиб олганини қўшимча қилди.

«Биз ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантирамиз, ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва имкониятларини излаймиз, Хитой-Европа йўналиши бўйича ўтказувчанликни таъминлаймиз, Транскаспий халқаро транспорт коридори салоҳиятини очамиз, транспорт йўналишларини диверсификация қилишга эътибор қаратамиз», - деди Ван И.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар