Қозоғистон ва Хитой сув тақсимоти бўйича келишувлар тайёрламоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қорғас ва Сумби дарёларидаги давлатлараро аҳамиятга эга гидротехника иншоотлари модернизация қилинмоқда. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Мажилисда сув хўжалигини ривожлантириш масалаларига бағишланган парламент эшитувида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Хитой томони билан сув тақсимоти бўйича келишувни тайёрлаш бўйича ишлар давом этмоқда. Қорғас, Сумби ва бошқа дарёлардаги давлатлараро аҳамиятга эга гидротехник иншоотлар модернизация қилинмоқда. 18 та трансчегаравий дарёлар бўйича гидрологик маълумотлар алмашинуви олиб борилмоқда», — деди Серикқали Брекешев.

Вазир сув хўжалиги масалалари бўйича идоралараро ҳамкорликни таъминлаш ва трансчегаравий дарёлар бўйича Қозоғистон манфаатларини ҳимоя қилишда ягона позицияни ишлаб чиқиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Бош вазири раислигида Сув хўжалиги кенгаши ташкил этилганини қўшимча қилди.

«Республикада сув ресурсларидан фойдаланиш ўн йилга белгиланган лимитлар асосида амалга оширилади. 2016-2025 йиллар учун сувдан фойдаланиш чегараси 28,6 куб км қилиб белгиланган. 2021 йилда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун олинадиган сув ҳажми 24,6 куб кмни ташкил этди, шундан 90 фоиздан ортиғи ер усти сувларига тўғри келади», — деди Серикқали Брекешев.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар