Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги юк айланмаси йил бошидан буён 35 фоизга ошди

Фото:
ALMATY. Kazinform - «Қозоғистон темир йўли» бошқаруви раиси ўринбосари Ерлан Қойшибаев Алматида бўлиб ўтган транспорт-логистика салоҳиятини ривожлантиришга бағишланган бизнес-конференцияда Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги юк айланмасида ўтган йили тарихий максимал даражага эришилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ерлан Қойшибаевнинг сўзларига кўра, сўнгги беш йил ичида контейнер транзити уч баравар кўпайиб, 1 миллион йигирма фут эквивалентга етган. Бунда асосий ўсиш Хитой-Европа-Хитой йўналишида бўлган.

«2022 йилда Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги юк айланмасида тарихий максимал кўрсаткичга эришилди – 23 миллион тоннадан ортиқ. Бу йил ўсиш тенденцияси давом этяпти. Шундай қилиб, дастлабки уч ойда икки давлат ўртасидаги юк айланмаси 30 фоиздан ортиқ ўсди. Қозоғистоннинг Хитойга экспортини алоҳида оладиган бўлсак, у биринчи чоракда 53 фоизга ўсган. Биз юк айланмасини янада ошириш имкониятларини кўряпмиз, бу борада жиддий ишлаймиз», - деди Ерлан Қойшибаев.

«Қозоғистон темир йўли» матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида транзит юк ташиш ҳажми 2022 йилнинг шу кўрсаткичига нисбатан 35 фоизга ошган ва 7,2 миллион тоннани ташкил этган, жумладан, контейнер ташиш ҳажми 19 фоизга ошиб, 313 минг йигирма фут эквивалентга етган.

Муаллиф: Еламан Турисбеков


Сўнгги хабарлар