Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш 9 ойда 22,5 фоизга ошди

None
PEKIN. Kazinform – Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси 2022 йилнинг тўққиз ойида 22,5 фоизга ўсиб, 23,2 миллиард долларга етди. Бу ҳақда жума куни икки томонлама муносабатларга бағишланган брифингда ХХРдаги Қозоғистон Республикасининг элчиси Шахрат Нуришев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ш. Нуришевнинг таъкидлашича, жорий йилнинг январ-сентябр ойлари давомида товар айланмаси 22,5 фоизга ошиб, 23,2 миллиард долларни ташкил қилган.

ХХРдаги ҚР Элчисининг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик фаол босқичда.

«Агросаноат мажмуаси маҳсулотларининг савдо ҳажми ишончли тарзда ошиб бормоқда. Қозоғистоннинг 1100 дан ортиқ корхонаси ўз маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш ҳуқуқига эга», -деди у.

2015 йилдан бошлаб Қозоғистон Республикасининг 20 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитой бозорига чиқариш учун фитосанитария талаблари бўйича протоколлар имзоланган.

2022 йил 3 январ куни Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди.


Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар