Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги савдо ҳажми йилнинг биринчи ярмида рекорд ўрнатди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда экспорт ва импорт рекорд даражага етди, дея хабар беради Кazinform ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«2022 йилнинг 6 ойи давомида у 11,26 млрд долларни ташкил этди, бу ўтган йилги кўрсаткичлардан 36,2 фоизга ва 2016 йилнинг биринчи ярмига нисбатан уч баробардан кўпроқдир. Бу ҳажм энг юқори кўрсаткичдир. Бундан ташқари, экспорт ва импорт ҳажми максимал даражада бўлди. Қозоғистоннинг Хитойга етказиб бериш ҳажми 6,63 млрд долларни, Хитой товарлари импорти эса 4,63 млрд долларни ташкил этди.

Хитойга экспорт ҳажмининг ўсиши нефть етказиб бериш ҳажмининг 3,8 бараварга кўпайиб, 1,6 млрд долларгача ошгани билан асосланади, қолган экспорт эса атиги 10,5 фоизга ўсган.

Импортнинг рекорд ҳажми Хитойдан машина ва ускуналар, компьютерлар ва бошқа юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришнинг кескин ошгани билан изоҳланади.

Сўнгги хабарлар