Қозоғистон ва Хитой ўртасида радиоактив чиқиндиларни транзит қилмаслик тўғрисидаги ҳужжат ратификация қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти Мажилиси «Қозоғистон Ҳукумати ва Хитой Ҳукумати ўртасида ядровий материаллар, радиоактив материаллар, радиоактив чиқиндилар ва радиоактив моддаларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш юзасидан ҳамкорлик бўйича битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«У ядровий, радиоактив материаллар, радиоактив чиқиндилар, радиоактив моддалар контрабандасининг олдини олиш мақсадида божхона назорати соҳасида томонлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиради ва чуқурлаштиради. Хусусан, замонавий технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик, қўшма машғулотлар ва ўқув семинарлари ўтказиш назарда тутилган. Иккинчидан, радиациявий хавфсизлик соҳасида томонларнинг халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди. Шу муносабат билан томонлар божхона чегарасидаги ўтказиш пунктларида радиациявий назоратни ўтказиш, фуқароларнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланмоқда», — деди Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев.

Унга кўра, учинчидан, томонларнинг қонунчилигига мувофиқ олиб кириши тақиқланган ядровий ва радиоактив материаллар, радиоактив чиқиндилар, радиациявий хавфли моддалар импортининг олдини олади. Шу нуқтаи назардан, бундай товарларни бошқа Томон ҳудудига олиб чиқишга йўл қўйилмайди, агар Томонлар қонунчилигининг белгиланган меъёрлардан ортиқ юк ва радиация воситаларини ташишга оид талабларига риоя қилинмаса, иккинчи Томон давлатига щтказиш таыиыланади.

«Битимнинг муҳим қоидаси, агар томонлар товарлар ва транспорт воситаларининг ионлаштирувчи нурланиш даражаси билан боғлиқ асбоблар кўрсаткичларидаги фарқларни аниқлаган тақдирда, бундай кўрсаткичлар аниқланган назорат-ўтказиш пункти ҳудудида биргаликда радиация мониторингини ўтказиш имкониятидир. Биргаликда радиациявий мониторинг ўтказиш тартиби Томонлар давлатларининг божхона органлари вакиллари ва ўқув марказлари мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ томонидан белгиланади. Мазкур Битимнинг ратификация қилиниши Қозоғистон ва Хитой ўртасида ядровий материаллар, радиоактив материаллар, радиоактив чиқиндилар ва радиоактив моддалар контрабандасининг олдини олиш тартиби билан боғлиқ масалаларни янада аниқроқ ва самарали ҳуқуқий тартибга солишга ёрдам беради. Битимни амалга ошириш республика бюджетидан молиявий харажатларни талаб қилмайди», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар