Қозоғистон ва Хитой ўртасида авиарейслар тўхтатилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус туфайли Қозоғистон ва Хитой ўртасида авиарейслар тўхтатилади. Бу ҳақда ҚР Бош санитари Жандарбек Бекшин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«3 февральдан бошлаб, Хитой билан ўртадаги чегара амалда ёпилди. Бугун охирги самолёт фуқароларимизни юртга қайтаради. Эртага тўғридан-тўғри авиарейслар тўхтайди. Автобус ва поезд қатновлари тўхтаганига бироз вақт бўлди», - деди Ж.Бекшин.

Унинг айтишича, ҳозирда чегарадан фақат ресмий делегациялар, лавозим эгалари ва юкларгина ўтказилади.

«Уларнинг ҳаммаси икки томонда ҳам тепловизордан ўтади. Касаллик ҳақида аҳолига 6 январда маълум қилганмиз. Ўшандан бери Хитойдан келган барча йўловчиларга назоратда. Халқаро рейслар билан келган йўловчиларни тепловизордан ўтказиш амалиёти эса бизда 2017 йилдан бери ишлаб турибди», - деди Бош санитар.

Бунгача Жандарбек Бекшин Ухан шаҳридан эвакуация қилинган фуқароларнинг аҳволи ҳақида гапириб берганди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар