Қозоғистон ва Хитой Мудофаа вазирлари Нью-Деҳлида учрашди

None
Фото: gov.kz
NEW DELHI. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Ҳиндистон пойтахтида Хитой Халқ-озодлик армияси Мудофаа вазири, генерал-полковник Ли Шанфу билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Томонлар Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Қозоғистон Мудофаа вазири Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлига келди. Аввалроқ генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Ҳиндистон Мудофаа вазири Ражнат Сингх билан учрашган эди. Томонлар икки томонлама ҳарбий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

photo

photo

photo


Сўнгги хабарлар