Қозоғистон ва Греция ўртасидаги савдо айланмаси жорий йилда 40 фоизга ошди

None
ASTANA. Кazinform - 6 октябр куни Қозоғистон ва Греция ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«6 октябр куни Қозоғистон ва Греция ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Бу даврда мамлакатлар ўртасида тенглик ва ҳурмат тамойилларига асосланган ишончли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилди. Астана ва Афина жаҳон сиёсатининг аксарият асосий масалалари бўйича ўхшаш позицияга эга ва турли халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирини фаол қўллаб-қувватламоқда», — деди ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров журналистлар учун брифингда.

Вазирлик расмий вакилининг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Греция иқтисодий соҳадаги муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Мавжуд имкониятларни самарали амалга ошириш мақсадида Иқтисодий ва технологик ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия, Қозоғистон-Греция ишбилармонлар кенгаши фаолият юритмоқда.

«Сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. Жорий йилнинг етти ойида у 1 миллиард АҚШ долларидан сал кўпроқни ташкил этди, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 40 фоизга ошганидан далолатдир», - деди Айбек Смадияров.

Аввалроқ Қозоғистон-Туркманистон ТИВлараро маслаҳатлашувлари 4 октябр куни онлайн режимида ўтказилиши хабар қилинган эди. Бу йил Қозоғистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар