Валюталар курси:
    usd/kzt 465.95 eur/kzt 485.43

    rub/kzt 7.72 cny/kzt 65.28
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

Қозоғистон ва Германия ҳукуматлари иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилади

5 Сентябрь, 18:29

NUR-SULTAN. Кazinform – Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Германия ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 13-йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бугун Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Германия ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг 13-йиғилиши бўлиб ўтади. Қозоғистон делегациясига ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров, Германия делегациясига Федерал Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш вазирлигининг ташқи иқтисодий сиёсат бўйича директори Доминик Шнихельс бошчилик қилмоқда, деди Айбек Смадияров бугун бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, учрашув чоғида хомашё, энергетика, саноат ва махсус иқтисодий зона, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, транспорт ва логистика, таълим, илмий-техникавий кадрлар тайёрлаш каби соҳалардаги ҳамкорлик, шунингдек, ҳамкорликни кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинади. Қозоғистондаги немис компаниялари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг аниқ тематик блокларини кўриб чиқади

«Хом ашё, саноат ва технологик соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга амалий қўшимчалар киритишга алоҳида эътибор қаратилади», — деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Новости по теме