Қозоғистон ва Германия ташқи ишлар вазирлари учрашди

None
ASTANA. Kazinform - Германия делегациясининг Қозоғистонга ташрифи иқтисодий ҳамкорлик ва сиёсий мулоқотга қўшимча туртки беради. Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди шундай фикрда, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бугун Германия ташқи ишлар федерал вазири Анналена Бербок билан самарали ва ишончли музокаралар ўтказдик. Икки томонлама сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш имкониятларини муҳокама қилдик, халқаро кун тартибидаги қатор масалалар юзасидан фикр алмашдик. Қозоғистон ва Германия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги доирасида биз ишончли сиёсий мулоқот ҳамда савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда барқарор ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юқори даражасини қайд этдик»

, — деди Мухтар Тилеуберди Федерал ташқи ишлар вазири билан учрашувдан кейин.

Шу муносабат билан вазир Қозоғистоннинг кўп векторли ташқи сиёсатининг изчиллиги доирасида Германия ва бутун Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик босқичларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

«Ишончим комилки, Анналена Бербок хонимнинг ташрифи икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва сиёсий мулоқотга, халқаро муносабатларнинг жонланишига қўшимча туртки беради. Германия Бундестаги депутатлари келганидан ва улар Қозоғистон парламенти вакиллари билан учрашганидан хурсандмиз. Ишончим комилки, парламентаризмни ривожлантириш масалалари, айниқса, мамлакатда адолатли Қозоғистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар доирасида фаол фикр ва тажриба алмашилади. Бундан ташқари, Германия иқтисодиётининг етакчи тармоқлари вакилларидан иборат йирик бизнес делегацияси келганидан миннатдормиз»

, — деди Мухтар Тилеуберди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар