+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Қозоғистон ва Германия ўртасида иқлимнинг қишлоқ хўжалигига таъсири муҳокама қилинди

29 Июль 11:45
Баҳам кўринг:
Қозоғистон ва Германия ўртасида иқлимнинг қишлоқ хўжалигига таъсири муҳокама қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаров Германия Федерал вазирлиги ҳузуридаги Парламент статс-котиби Уве Файлер билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Жаҳон банки вакиллари билан учрашди Қозоғистонда ўрим-йиғим кампанияси: 15 миллион гектар майдон йиғиб олинди Хитойга экспорт қилинадиган буғдой ҳажми ошиши мумкин – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири


Учрашув давомида «Германия ва Қозоғистон ўртасида қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича икки томонлама маслаҳатлашувлар» мавзусида видеоконференция бўлиб ўтди, унинг доирасида иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсири муҳокама қилинди.

Томонлар иқлим ўзгаришининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва агросаноат мажмуасини ривожлантиришга таъсирини муҳокама қилдилар ва икки мамлакат қишлоқ хўжалиги сиёсатининг долзарб жиҳатлари тўғрисида фикр алмашдилар. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш ва Қозоғистонга замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини олиб кириш масалалари муҳокама қилинди.

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Айдарбек Сапаров табрик сўзида Германия ғарбий қисмида кўплаб қурбонлар ва вайронагарчиликларга олиб келган тошқинлар муносабати билан немис томонига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, у Қозоғистондаги қишлоқ хўжалигидаги қурғоқчилик туфайли юзага келган вазият ва зарар кўрган фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида маълумот берди.


А. Сапаровнинг айтишича, Ҳукумат қурғоқчиликдан азият чеккан фермерларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда. Шунингдек, у пичан сотиб олиш ва фермер хўжалигига етказиб бериш, озуқа харажатларини қоплаш учун кепак сотиб олиш ва барқарорлаштириш фондини шакллантириш учун маблағ ажратилганлигини таъкидлади.

«Иқлим шароитидаги ҳар қандай ўзгариш қишлоқ хўжалигига таъсир қилади. Қурғоқчиликка қарши кураш усулларини қайта кўриб чиқиш зарурати масаласи пишиб етилганлигини тушунамиз. Нафақат бугунги фавқулодда вазиятлар ҳақида, балки келажакда бундай фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тўғрисида ҳам ўйлаш керак «, - деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Ўз навбатида, Германия Парламент статс-котиби Уве Филлер барқарор қишлоқ хўжалиги ва иқлимни муҳофаза қилиш бўйича режалари, шунингдек жорий йилнинг июн ойида Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқининг музокаралари давомида эришилган умумий аграр сиёсат ислоҳоти билан ўртоқлашди.

«Брюсселдаги музокаралар шуни кўрсатдики, барқарор қишлоқ хўжалиги ғоямиз тўғри йўналишдадир. Шундай қилиб, келажакда Евродотациялар иқлимни муҳофаза қилиш ва уни муҳофаза қилиш чораларига боғлиқ бўлади, тўғридан-тўғри тўловларнинг камида 25 фоизи иқлимни муҳофаза қилиш ва ихтиёрий атроф-муҳит тадбирлари билан боғлиқ. Бу шуни англатадики, одамлар ерни олиш учун пул олмайдилар, тўловлар ерни қандай ишлашига боғлиқ «, - деди у.

«Биз пестицидлар, ўғитлар ва антибиотиклардан фойдаланишни камайтиришни қўллаб-қувватлаймиз, аммо бу мақсадлар фермерлар учун аниқ бўлиши керак. Маҳсулот ҳажми ва сифати пестицидлар ёрдамида таъминланади. Ўсимлик касалликлари ҳанузгача барча экинларнинг 40 фоизини йўқ қилади «, - деди Германия Праламенти статс-котиби Уве Филлер.



Ўз навбатида, ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари А. Сапаров 2021-2025 йилларда агробизнес миллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, сув таъминотини субсидиялаш механизмини такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилишини айтди.

«Қуввати йилига 1000 донагача бўлган замонавий суғориш тизимларини ишлаб чиқариш заводини қуриш бўйича лойиҳа амалга оширилади. Бу сувни тежайдиган технологияларни қўллаш майдонини 15 фоиздан 21 фоизгача оширади, шунингдек 3 миллион тонна миқдорида қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлайди «, - деди у.

Кўтарилган масалалар муҳокамаси самарали бўлди. Умуман олганда, томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида Қозоғистон-Германия муносабатларининг барқарор ривожланишини қайд этдилар. Видеоконференциянинг европалик иштирокчилари Қозоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиришди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив