Қозоғистон ва Франция қўшма генетик марказ яратиш лойиҳаси устида ишламоқда

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Францияга ташрифи доирасида Халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида (SIA) иштирок этди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ҚХВ) матбуот хизматига таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси ташаббуси билан Қозоғистоннинг маҳаллий агробизнес вакилларидан иборат делегацияси Парижга етиб келди.

Salon International de l' Agriculture - бу Франциянинг аграр визит карточкси ҳисобланади ва кўргазма қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларини қамраб олади. Ҳар йили унга дунёнинг турли бурчакларидан 700 мингга яқин одам ташриф буюради. SIA замонавий агротехнологиялар, серҳосил қорамол зотлари намойиш этилиб, қишлоқ хўжалигининг етакчи мутахассислари тажриба алмашадиган кўргазмадир.

photo

ЅІА-2023 доирасида Қозоғистон ҚХВ раҳбари француз ҳамкасблари ва йирик Европа компаниялари раҳбарлари билан бир неча учрашувлар ўтказди.

Франция қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат суверенитети вазири Марк Фено билан музокаралар чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ошириш ҳақида сўз борди.

Ербол Карашўкеев Қозоғистон томонининг чорвачилик соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқишдан манфаатдорлигини таъкидлади.

photo

Хусусан, Франциянинг Evolution компанияси билан қўшма генетик марказ яратиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Вазирнинг таъкидлашича, янги корхона Қозоғистонда чорвачилик генетикасини ривожлантиришга туртки беради.

Шунингдек, у Қозоғистоннинг «КазБиоФарм» холдингининг Boehringer Ingelheim компанияси билан ветеринария вакциналарини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳасини амалга ошириш ҳақида сўзлаб берди.

Вазир Жаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилоти (ЖССТ) бош директори Моник Элуа билан учрашувда Қозоғистонда ветеринария соҳасидаги қатор муаммоли масалалар ҳақида гапирди. Хусусан, мамлакатда оқсим касаллигига қарши вакцина ишлаб чиқариш лойиҳаси, Қозоғистон билан чегарадош давлатларда чорвачилик маҳсулотлари савдоси хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Ербол Карашўкеев Европанинг қатор йирик компаниялари, жумладан Франциянинг Medef компаниясининг бизнес вакили, Франция умумий овқатланиш корхоналари федерацияси (FICT), Lactalis халқаро сут концерни раҳбарлари билан учрашди.

photo

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири француз ҳамкорларини Қозоғистон ҳудудида донни чуқур қайта ишлаш, болалар овқатлари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Франция Қозоғистон иқтисодиётининг асосий инвестори ва асосий савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда. Қозоғистон ва Франция ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айланмаси 2022 йилда 64,1 миллион долларни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан ўсиш 17,4 фоизни ташкил этди.

Сурат: Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

Сўнгги хабарлар