Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 27,6 фоизга ошди

None
ASTANА. Кazinform – Ўтган йили Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 40 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда Европа Иттифоқи Қозоғистоннинг энг йирик савдо ва сармоявий шериги ҳисобланади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 160 миллиард доллардан ошади. 2022 йилнинг 9 ойида Европа инвестициялари оқими 10 фоизга ошди ва 8 миллиард доллардан ошди. Қозоғистон ташқи савдосининг 30 фоизга яқини Европа Иттифоқига тўғри келади. 2022 йилда товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилга нисбатан 27,6 фоизга ошиб, 40 миллиард долларни ташкил этди. Бу Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан бери рекорд кўрсаткичдир. Жорий йил ҳам жадал ўсиш давом этмоқда», - дея таъкидлади Роман Василенко.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар