Валюталар курси:
    usd/kzt 460.95 eur/kzt 487.18

    rub/kzt 8.66 cny/kzt 68.91
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 11 фоизга ошди

12 Май 21:18

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг январ-март ойларида ҚР ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 5 693,6 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюросига таяниб.

Бюро маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида товар экспорти 1 743,8 миллион долларни (9,3 фоизга кўп), импорт 3 949,8 миллион долларни (11,8 фоизга кўп) ташкил қилган.

Қозоғистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмида Россия катта улушни эгаллайди - 93,3%, Қирғизистон - 3,6%, Беларусь - 3% ва Арманистон - 0,1%.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар